
Вилоятда кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш бўйича 2023 йил куз мавсумида 6 млн 543 минг дона мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган.
Тўрақўрғон туманидан бошланган тадбирда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков, сектор раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, Бизнес-омбудсман девони ҳудудий вакиллари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этишди.