Oct. 24, 2023

Бизнес-омбудсман гидропоника усулида маҳсулот етиштираётган тадбиркор фаолияти билан танишди – ФОТОРЕПОРТАЖ

 

Бугун, 24 октябрь куни Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов Қашқадарё вилоятида «Касби Почион аграхоуз» МЧЖ фаолияти билан танишди.

 

Тадбиркор Азмиддин Аъламов томонидан 2020 йилда ташкил этилган жамиятда 80 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.

 

Ушбу лойиҳага Жанубий Кореянинг «Мюнг Сунг Плакон» компанияси томонидан 5 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган.

 

Жамият асосан помидор, бодринг, булғори қалампири, бақлажон етиштириб, хорижга экспорт қилиш билан шуғулланади.

 

«Касби Почион аграхоуз» МЧЖда 10 гектар гидропоника усулида пушти помидор етиштирилмоқда.

 

«Саидазимхон» МЧЖда 5 гектар бодрингнинг Голландия нави етиштирилмоқда.

 

Йилига 1 млн долларлик маҳсулот экспорт қилади.

 

Бизнес-омбудсман тадбиркорнинг муаммо ва таклифларини тинглади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение