Oct. 21, 2023

Тилга бўлган эътибор – элга эҳтиромни оширар!

21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

 

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар, ҳурматли тадбиркорлар!

Сизларни ўзига хос ва барчамиз учун аҳамиятли воқеа – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун билан самимий қутлайман.

Бу муҳим қадам ўзбек тилининг маданий мероси ва тарихий қадриятига бўлган чуқур ҳурмат ва эътирофни тасдиқлайди.

Шунингдек, барча фуқароларни бизга мерос тил атрофида бирлаштириб, давлатнинг миллий ўзлигини сақлашга ва ривожлантиришга интилишга ундайди.

Йилдан-йилга Ўзбек тилимиз ҳаётнинг барча жабҳаларида, жумладан, тадбиркорлик ва иқтисодиётда ҳам қўлланилиб, янги имкониятларга эшик очмоқда.

Тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармон доиралар ва давлат идоралари ўртасидаги алоқа ва ўзаро ҳамкорликни янада яхшилашда эса қулай муҳит яратмоқда.

Шу ўринда барча ишбилармонларни ўз фаолиятларида ўзбек тилидан фаол фойдаланишга чақираман. Она тилини билиш нафақат ўзаро фикр алмашишни кучайтиришга ёрдам беради, балки мамлакат ичидаги бизнесни кенгайтиришга ва алоқаларни ривожлантиришга ҳам хизмат қилади.

Сизни ушбу муҳим сана билан табриклар эканман, бетакрор маданий меросимизни асраб-эъзозлашингизни, ундан мулоқот, ҳамкорлик ва тараққиёт воситаси сифатида фойдаланишда давом этишингизни сўраб қоламан.

 

Дилмурод Касимов,

Бизнес-омбудсман

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение