Oct. 17, 2023

Тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишда қулайлик яратилади

Ҳукумат қарори (538-сон, 13.10.2023й.) билан “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида ҳунармандчилик фаолияти йўналишлари бўйича ҳунармандчилик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш жараёнида ариза берувчилар хоҳишига кўра “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини “Ҳунарманд” уюшмасига композит усулда юбориш имконияти яратилади.

Шунингдек, “Ҳунарманд” уюшмасига ҳунармандчилик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш жараёнида ариза берувчиларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиш ҳақида Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали берилган аризаларини қабул қилиш ва натижасини мазкур тизим орқали юбориш йўлга қўйилади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение