Oct. 7, 2023

“Ягона давлат назорати” ахборот тизимига бошқа текширув дастурини киритиб, тадбиркор фаолиятини текширишда бошқа дастурдан фойдаланиш мумкинми?

        “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 12-бандида тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширув дастури буюртмага илова сифатида Ахборот тизимига киритилади.

Текширув дастури ушбу Низомда кўрсатилган асослар доирасида тузилиши ва назорат қилувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланиши шарт.

Текширув ўтказиш жараёнида назорат қилувчи органнинг мансабдор шахслари ўз ваколатлари ва текширув дастурида белгиланган масалалар доирасидан четга чиқмаслиги лозимлиги белгиланган.

Агар текшириш дастурда кўрсатилган ҳолат доирасида ўтказилмаса ва низомда белгиланган талабларга жавоб бермаса ёки текширув дастури ўзгартирилса, бу текширув тартибини бузиш ҳисобланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 241-2-моддасига кўра, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение