Oct. 5, 2023

Тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари қонун ҳимоясида

 Бизнес-омбудсман девони ходимлари юртимизда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга доир қонунчиликдаги ўзгаришлардан хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон бўйлаб маҳаллий мутасаддилар иштирокида учрашувлар ташкил этмоқда.

 

Жумладан, Жиззах вилоят солиқ бошқармасида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун мазмун моҳиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Наманган вилоятида Вакил девони ходимлари иштирокида ЗООМ платформаси орқали ўқув машғулотлари ўтказилди.

 

Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш тартиби ҳамда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчиликдаги ўзгаришлар тўғрисида» навбатдаги семинар ташкил этилди.

 

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги 841-сонли Қонун 2023 йил 10 май куни қабул қилиниб, 11 август куни кучга кирди.

Эндиликда ушбу Қонун тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисоб рақамларидаги пул маблағларининг дахлсизлигини таъминлашга, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органларининг мансабдор шахслари жавобгарлигини оширишга хизмат қилади.

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение