Oct. 4, 2023

Брифинг: Тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлиги таъминланади

 Жорий йилнинг 4 октябрь куни АОКАда Бизнес-омбдусман девони Ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. У мамлакатимизда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кучга кирган қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Жорий йилнинг 10 май куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги 841-сонли Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун 11 август куни кучга кирди.

Тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисоб рақамларидан қонун ҳужжатларида белгиланмаган тартибда пул маблағларини олиб қўйиш ёки ортиқча ундирилган ва тўланган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик ҳолатлари кузатиларди.

2021-2022 йиллар давомида Бизнес-омбудсман девонига қўшилган қиймат солиғини қайтариш, ортиқча тўловларни қайтариш, инкассо топшириқномаси қўйилиши масалаларига оид солиқ органларибанк муассасалариҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан боғлиқ бўлган тадбиркорларнинг жами 840 та мурожаатлари келиб тушган бўлиб, уларнинг 557 таси ҳал этилган.

Шу билан бирга, аввал қонунчиликда давлат органларининг мансабдор шахсларига ва хизматчиларига нисбатан тадбиркорлардан ноқонуний ечилган пул маблағлари ёки ортиқча тўланган ва ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаганлиги учун жавобгарлик чоралари белгиланмаганлиги сабабли, ушбу ҳолатларга йўл қўйган шахсларнинг жавобгарлик масаласи очиқ қолаётган эди.

Мазкур Қонун тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисоб рақамларидаги пул маблағларининг дахлсизлигини таъминлаш ҳамда давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органларининг мансабдор шахслари жавобгарлигини оширишга хизмат қилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган янги моддага кўра, тадбиркорлик субъектлари банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик, оз миқдорда талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Жиноят кодексига киритилган моддада шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан жиноятнинг оғирлигидан келиб чиқиб етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение