Oct. 4, 2023

Аёл тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари давлат ҳимоясида

Бугун, 4 октябрь куни Ўзбекистонда гендер тенглиги бўйича Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) мулоқоти бўлиб ўтди.


Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, БМТ Тараққиёт Дастури, БМТ Aҳолишунослик Жамғармаси ва БМТ Aёллар ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилди.


Тадбирда Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов иштирок этиб, “Аёл тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили” мавзусида нутқ сўзлади.

Мулоқотни ўтказишдан асосий мақсад Ўзбекистондаги гендер тенглиги ландшафтини ҳар томонлама тушунишга ёрдам бериш, гендер тенглигини тарғиб қилиш ва 5-БРМга мувофиқ аёлларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш бўйича асосий устувор йўналишлар, стратегиялар ва ҳаракатларни аниқлаш мақсадида давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, илмий доиралар, хусусий сектор ва бошқа манфаатдор томонларни бирлаштиришдир.


Факт ва рақамлар

Юртимизда сўнгги 5 йил ичида айнан хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга доир 10 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига тадбиркор аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар 39 мингдан ошди.

Бизнес-омбудсман девонига жорий йилнинг 9 ойи давомида хотин-қизлардан жами 891 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу жами келиб тушган мурожаатларнинг 13 фоизини ташкил этади.

18,4 фоизи (164 та) банк, молия, кредит масаласида, 16,3 фоизи (146 та) ер, кадастр, архитектура масаласида, 15,2 фоизи (136 та) солиқ масаласида,  8 фоизи (68 та) суд қарорлари ва уларнинг ижроси масаласида, 4 фоизи (37 та) инфратузилма масаласида ва қолганлари бошқа масалалардир.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение