Sept. 8, 2023

Майнинг фаолиятига рухсатнома берадиган ташкилот белгиланди

Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–866, 06.09.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олаётган юридик шахслар давлат божини Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан белгиланадиган миқдорда ва тартибда тўлайди.

Шунингдек, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан берилади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение