Sept. 7, 2023

Бошоқли дон маҳсулотлари фермер хўжалиги ҳисобида дон корхоналарида сақланиши кўзда тутилган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 03 июндаги “2023 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 227-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликларининг 2023 йилда суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан, жами 2 млн 565 минг тонна буғдойни, жумладан:

1 млн 283 минг тонна товар буғдойни давлат ресурси сифатида ҳамда 240 минг 450 тонна уруғлик буғдойни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан харид қилиш;

1 млн 41 минг 550 тонна товар буғдойни фермер хўжаликлари ҳамда бошқа буғдой етиштирувчилар (кейинги ўринларда — буғдой етиштирувчилар) томонидан кейинчалик биржа савдолари орқали сотиш учун Жамғарманинг тижорат вакилида вақтинча сақлашга қабул қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланган.

Шунингдек, 2023 йил ҳосилидан суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан, жами 2 млн 565 минг тонна буғдойни қабул қилиш дислокацияси тасдиқланган.

Шунга кўра, ғалла-2023 ўриб-йиғиб олишга тайёргарлик кўриш ҳамда ташкил қилиш даврида туман ички ишлар бўлими, мудофаа бўлими, фавқулодда ҳолат бошқармаси ходимлари туман овул фуқаролар йиғинига бириктирилган.

Бунда қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва биржа савдолари учун вақтинча сақловга топшириш ва қолган бошоқли дон маҳсулотлари фермер хўжалиги ҳисобида дон корхоналарида сақланиши кўзда тутилган.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение