ПҚ-413-сон қарорга кўра озиқ-овқат сақлаш учун музхона омборлари ташкил қилган бир гуруҳ тадбиркорлар томонидан бугунги кунда касодга учраётгани, банклар захира маблағи бермаётгани ва мулклари аукционга қўйилиб, сотилиб кетаётгани, мутасаддилар ушбу тадбиркорларнинг муаммоларини тингламаётгани ҳақида мурожаат қилинган.
Мазкур мурожаатда «Ўзмиллийбанк» АЖ Денов филиали томонидан «У.М.С.Х.» МЧЖга 2017 йил 16 декабрдаги кредит шартномасига асосан музлатгич омборхона ташкил этиш учун ажратилган 185 000,0 АҚШ доллари миқдоридаги кредит муддатини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 ноябрдаги ПҚ-413-сонли қарорига асосан умумий ҳисобда 14 йилга узайтириб берилишида амалий ёрдам сўралган.
Бугунги кунда ушбу кредит шартномаси бўйича кредит қолдиғи 188 459,8 долларни, шундан муддати ўтган асосий қарз 150 308,8 долларни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 38 151,0 долларни ташкил этади.
Жорий йилнинг 11 август куни банк филиалининг масъул ходимлари ўртасида ўтказилган суҳбат давомида ПҚ-413-сонли қарорга асосан кредит муддатини узайтириш юзасидан тегишли тушунчалар берилган.
Шунингдек, кредит таъминоти сифатида қабул қилинган «А.А.» МЧЖга тегишли савдо дўконининг ҳақиқий эгаси томонидан кредит муддати узайтирилишига розилик билдирилмаган бўлиб, мазкур гаров таъминоти ўрнига тақдим этилаётган ер майдони ликвидсиз эканлиги маълум қилинган.
Ўз навбатида кредит қолдиғининг 125 фоизини қоплашга етарли ликвид гаров таъминоти кредит бутун даврига тақдим қилинганда, кредит муддатини узайтириш масаласи ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши маълум қилинган.