Sept. 6, 2023

Икки ташкилот ўртасида англашув меморандуми имзоланди


Бугун, 6 сентябрь куни Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов ва Tetra Tech ташкилоти вакиллари ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

 

Ўтган йиллар мобайнида икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик алоқалари янада кенгайди.

 

Хусусан, ташкилот кўмагида Бизнес-омбудсманнинг барча ҳудудий шўъбаларига тадбиркорлар билан онлайн конференциялар ташкил этиш, уларнинг муаммо ва таклифларини масофадан туриб тинглаш имконини берувчи ускуналар ўрнатилди.

 

Қолаверса, бугунги кунда “Ҳуқуқий ислоҳотлар”  дастури доирасида “E-Business-ombudsman mamuriy” ахборот тизими ишлаб чиқилаётган бўлиб, мазкур тизим тадбиркорлик соҳасида ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган мансабдор шахслар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш имконини беради.

 

Тадбир сўнгида амалга оширилган ишлар сарҳисоби билан бир қаторда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларининг кейинги босқичлари бўйича фикр алмашдилар ва икки ташкилот ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение