Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-46-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида тадбиркорлар ва фермерлар учун «Бизнес ва инсон ҳуқуқлари» мавзусида ўқув семинарлари ташкил этилди.
Ушбу ўқув семинарида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девони, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари масъул мутахассислари ҳамда тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этдилар.
Семинар сўнгида тадбиркорлар ва фермерларнинг мурожаатлари тингланди ҳамда мазкур мурожаатлар бўйича тегишли ташкилот масъуллари томонидан батафсил тушунчалар берилди.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида тадбиркорлар коррупцияга қарши курашиш борасида ҳуқуқий маданиятларини оширдилар.
Тошкент шаҳрида тадбиркорликнинг қонунчилик асослари, соҳадаги қўллаб-қувватлаш тизими билан кенгроқ танишдилар.
Андижон вилоятида фермерлар ўзларига зарур бўлган маълумотларни олдилар.
Навоий вилоятида бизнес вакиллари ер билан боғлиқ ҳуқуқлари ва уларни амалга ошириш механизмларини ўргандилар.