Aug. 29, 2023

Бизнес-омбудсман девонида Божхона брокерлар уюшмаси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонида Божхона брокерлар уюшмаси раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди.

Унда тадбиркорлик субъектларини божхона соҳасида янгиликлар, тадбиркорлардан келиб тушаётган муаммоли масалалар ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди ҳамда ушбу муаммолар юзасидан қонунчиликка ўзгартириш киритиш масаласида таклифлар билдирилди.

Учрашув якунида брокерлар уюшмаси ва вакил девони ходимлари ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение