2024 йил 1 январдан бошлаб жисмоний ва
юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги
талабларига мувофиқлигини мустақил баҳолаш тартиби (ёнғин аудити) жорийэтилади.
Ёнғин аудити Ўзбекистон Республикаси
Фавқулодда вазиятлар вазирлигида аккредитациядан ўтган ташкилотлар томонидан
ўтказилади ҳамда бино ва иншоотлари ёнғин хавфсизлиги талабларига тўлиқ мувофиқ
бўлган жисмоний ва юридик шахсларга бир йил муддатга ёнғин аудити хулосаси
берилади.
Ёнғин аудити бўйича ижобий хулосасини
олган, ёнғин ва бошқа хатарлардан ўзига тегишли бино ҳамда иншоотларни
суғурталаган тадбиркорлик субъектларига нисбатан бир йил давомида давлат ёнғин
назорати органлари томонидан текширувлар ўтказилмайди.