8-Avgust, 2023-yil

Танловда ғолиб тадбиркор фаолияти икки йил давомида давлат ёнғин назорати органлари томонидан текширилмайди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 августдаги «Ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 332-сонли қарори қабул қилинди.

2024 йилдан бошлаб «Ёнғиндан огоҳлик» умуммиллий кампанияси доирасида ҳар бир ҳудудда тадбиркорлик субъектлари ўртасида «Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» йиллик танлови ўтказилади. Унга кўра:

танловда иштирок этиш учун аризалар Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот тизими орқали қабул қилинади;

танлов ғолиби талабгорларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб беришини ўрганиш орқали аниқланади;

танлов ғолибига 100 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади ҳамда унинг фаолияти икки йил давомида давлат ёнғин назорати органлари томонидан текширилмайди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение