3-Avgust, 2023-yil

Тадбиркорлар билан учрашувлар – фоторепортаж

    Юртимиз бўйлаб тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

 


    Бизнес-омбудсман девони ходими, Сирдарё туман ҳокими ҳамда тегишли ташкилот ва идора раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.


    Мазкур учрашувда 60 нафар тадбиркорлик субъектлари қатнашишди. 25 та мурожаат келиб тушди шундан 5 таси жойида ҳал этиш масаласи кўрилди, 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 15 таси назоратга олиниб business.gov.uz “Тадбиркорлар виртуал офиси” ахборот порталига жойлаштирилиб, тегишли ташкилот ва идораларга юборилди.

 


    Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича Тошкент шаҳар ишчи гуруҳи Сергели туманида тадбиркорлар учун сайёр қабуллар ўтказди.

 

 


    Жиззах вилояти Зафарабод туманида ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашув савол-жавобларга бой бўлди.

 

 


    Қашқадарё вилояти ҳокимлиги масъуллари ва Бизнес-омбудсман девони вилоят вакиллари иштирокида Косон тумани ҳокимлиги биносида тадбиркорлар учун сайёр қабул ташкил қилинди.

 

 


    Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда тадбиркорлар ўз муаммолари билан масъулларга мурожаат қилишди. Уларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилиши учун назоратга олинди. 



 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение