3-Avgust, 2023-yil

«Агроплатформа» ахборот тизими жорий этилади

 «Қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–257-сон, 02.08.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси таркибида «Агроплатформа» ахборот тизими жорий этилади.

Мазкур платформа пахта, бошоқли дон, мева-сабзавотлар етиштириш учун имтиёзли кредит ажратиш жараёнларини рақамлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга шаффофлик тамойили асосида хизмат кўрсатишни назарда тутади.

2024 йил ҳосилидан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатлари тижорат банкларининг «Агроплатформа» АТ орқали электрон тарзда шакллантирилган буюртманомалари асосида молиялаштирилади.

Бунда маҳсулот етиштирувчиларга «Агроплатформа» АТдаги шахсий кабинетлари орқали электрон хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади.

2023 йил якунигача:

Геоахборот технологиялари ва космик тасвирларни таҳлил қиладиган хизматларни кўрсатиш платформаси жорий этилади;

қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг амалдаги механизмлари рақамли технологиялар ёрдамида такомиллаштирилади.

Бунда, ердан фойдаланувчиларнинг таклифларини қабул қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини электрон жойлаштириш, келишиш, маълумот ва ҳисоботларни автоматик шакллантириш учун «CropAgro» ахборот тизими жорий этилади;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги геопорталлари такомиллаштирилиб, тегишли ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасига оид географик, статистик ва таҳлилий маълумотлардан очиқ фойдаланиш йўлга қўйилади.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 февралгача соҳадаги статистик маълумотларнинг ишончлилиги ва тезкорлигини таъминлаш учун Аграр ва озиқ-овқат соҳасида вазиятларни баҳолаш марказининг ишга туширилиши назарда тутилган.

2023 йил 1 октябргача «Агроплатформа» АТда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение