1-Avgust, 2023-yil

Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳ сайёр қабуллар ўтказди

Бугун, 1 август куни Фарғона вилоятининг Фурқат ва Данғара туманларида Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов раҳбарлигидаги Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳининг туман тадбиркорлари учун сайёр қабуллари бўлиб ўтди.


Қабулда иштирок этган тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. Муаммолар юзасидан масъулларга тегишли вазифалар топширилди.


Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқоти олдидан Республикамиз ҳудудларида тузилган тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳлар, барча вилоятларда иш олиб бормоқда.


Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение