29-Iyul, 2023-yil

1 августдан нималар ўзгаради?

2023 йил 1 августдан кучга кирадиган қонунчилигимиздаги тадбиркорликка оид асосий ўзгаришлар нималардан иборат?

 

Алкоголь ишлаб чиқарувчиларга қўшимча талаб

Эндиликда ишлаб чиқарувчилар алкоголь маҳсулотларининг товар белгилари Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлишлари шарт.

 

Ёшлар учун ажратилган микроқарз ва субсидияларни банк картасига ўтказиш мумкин бўлади

Ёшларга компьютер харидлари учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан микроқарз шаклида ҳамда "Ёшлар дафтари" ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва банддик вазирлиги Жамғармалари ҳисобидан бериладиган субсидия маблағларини алоҳида очилган банк картасига (нақдлаштириш имкониятисиз) ўтказишга рухсат берилади.

 

Тадбиркорлар ҳисоб рақамидан маблағларни ноқонуний равишда ечганлик учун – жавобгарлик

12 августдан тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

 

Бир қанча қонунлар кучга кирмоқда

“Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун – 26 августдан;

“Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонун;

«Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида»ги Қонун – 29 августдан.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение