28-Iyul, 2023-yil

Фермерлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

Бугун, 28 июль куни фермерлар иштирокида тажриба алмашинув ҳафталиги доирасида Тошкент шаҳрида фермерлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов иштирок этди.

 

Ушбу тажриба алмашинув ҳафталиги доирасида Республика туманларидан келган 200 дан зиёд фермер хўжалиги раҳбарлари ўзаро фикр ва тажриба алмашадилар.

 

Шунингдек, тадбирлар давомида, қишлоқ ва сув хўжалиги қонунчилиги, қишлоқ ва сув хўжалигини Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими, жойларда ер усти ва ер ости сув ресурсларини ишлатиш билан боғлиқ масалалар, қишлоқ хўжалигида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш ҳамда соҳани кредитлаш ва суғурталаш тизими масалалари муҳокама қилинади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение