27-Iyul, 2023-yil

Тошкент шаҳрида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

 2021 йилдан буён юртимизда 20 август – Тадбиркорлар куни сифатида нишонлаб келинади. Мазкур сана муносабати билан жорий йилда ҳам Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон ишбилармонлари билан навбатдаги очиқ мулоқоти ўтказилиши кутилмоқда.

 

 Ўтган 2 йиллик давр ичида тадбирларга тайёргарлик доирасида тадбиркорлардан ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича 27 мингдан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушди. Ва улар янги ислоҳотлар дастурини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятида енгилликлар яратиш имконини берди.

 

 Юртбошимизнинг навбатдаги учинчи Очиқ мулоқотига ҳам жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.

 

Жорий йилнинг 27 июль куни Тошкент шаҳар Олмазор туман ҳокимлиги мажлислар залида Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

 

Очиқ мулоқотни ўтказишдан мақсад тадбиркорлик субъектларини қийнаётган масалалар, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни муҳокама қилишдан иборат.

 

Учрашув чоғида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган муаммо ва таклифларни илгари суришди. Хусусан, солиқ, кадастр, қурилиш, меҳмонхона бизнеси, дори воситаларига оид масалалар бўйича вакил девони ходимлари томонидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.

 

Очиқ мулоқот томонида кўтарилган масалалар Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан таҳлил қилиниб, Очиқ мулоқотга киритилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение