25-Iyul, 2023-yil

Агентлик томонидан тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширувлар 11 мингтага камайишига эришилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман девони ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг 30 га яқин масъул ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.



Тадбирда тадбиркорлик фаолиятида ўтказиладиган текширишлар юзасидан текширувчиларга белгиланган талаблар, ушбу соҳага оид қонунчиликдаги янгиликлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.


Агентлик масъул ходимлари бугунги кунда амалиётда учраётган масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.


Шунингдек, 2023 йил 6 ойи давомида агентлик томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувлар ўтган йил шу даврига нисбатан 11 мингтага камайишига эришилганлиги қайд этилди. Тадбиркорни текшириб, уни жазолашдан кўра уларнинг фаолиятида қонунбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўз натижасини кўрсатиб текширувлар камайишига эришилганлиги таъкидланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение