22-Iyul, 2023-yil

Тадбиркор ҳисобварағига 5 млрд сўм қайтарилиши таъминланди

Хоразмда фаолият кўрсатувчи “Умид” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари қўшилган қиймат солиғи бўйича салбий фарқ суммаси ўрнини солиқ органлари томонидан қоплаб берилишида амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат бўйича Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Хоразм вилояти солиқ бошқармаси ҳамда Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциясига тадбиркорнинг мурожаатида кўрсатилган масалаларни атрофлича ўрганиб, қонунчиликда белгиланган тартибда ижобий ҳал қилиш чораларини кўриш, амалга оширилган ишлар бўйича маълумот тақдим қилиш бўйича сўров киритилди.

Ҳудудлараро инспекция ва давлат солиқ бошқармаси томонидан ҳолатга аниқлик киритилгач, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 274-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан тезлаштирилган тартибда қопланиши лозим бўлган 5 млрд сўм қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммаси тадбиркорнинг банкдаги ҳисобварағига қайтарилиши таъминланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение