21-Iyul, 2023-yil

Ҳукумат комиссиясининг навбатдаги ташрифи Фарғона вилоятига бўлди

 Жорий йилнинг 20 июль куни Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Қўқон шаҳридаги тадбиркорлар билан учрашди.


Ўзаро самимий мулоқот майдонига айланган учрашувга Ҳукумат комиссиясининг вазирликлар, идора ва тармоқ бирлашмалари ҳамда тижорат банклари раҳбарларидан иборат таркиби ҳам жалб этилди.


Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов иштирок этган учрашувда Фарғона вилоятининг турли шаҳар ва туманларидан келган 60 дан зиёд тадбиркорлар қатнашиб, улар мутасаддиларга ўз мурожаатларини йўллашди, фикр ва таклифларини етказишди.


Мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан кредит, субсидия, қўшилган қиймат солиғи, электр энергияси ва бошқа масалалар муҳокамага қўйилди. Ҳукумат комиссияси томонидан эса уларни ҳал қилиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга вазифалар белгилаб берилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение