20-Iyul, 2023-yil

Андижонда Ҳукумат комиссиясининг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 19 июль куни Андижон вилоятининг “Андижон Фарм” иқтисодий зонаси ҳудудида Ҳукумат комиссиясининг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди.


50 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этган тадбирда инфратузилмани яхшилаш, лицензия олишдаги қийинчиликлар, экспортдаги чекловлар, шартномавий муносабатларни бажариш, айланма маблағларни шакллантириш учун кредит ажратиш каби ўнлаб масалалар тингланди.


Шунингдек, учрашувда тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси билан боғлиқ масалалар Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимовнинг шахсан назоратига олинди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение