19-Iyul, 2023-yil

Навоийда 40 га яқин тадбиркорлар муаммолари тингланди

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш – амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг энг асосий йўналиши ҳисобланади. Зеро, тадбиркорлик ривожи – юртимиз ва иқтисодиётимиз тараққиёти гаровидир.



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони Навоий вилоят шўъбаси ходимлари томонидан жорий йилнинг 19 июль куни вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари билан “очиқ мулоқот” шаклида учрашув ўтказилди.


Учрашув давомида 40 га яқин тадбиркорлик субъектларини қийнаётган 30 дан ортиқ масала ва муаммолар Бизнес-омбудсман, ҳудудий масъул ходим ва мутасадди ташкилотлар иштирокида тингланди, 6 та мурожаат учрашув давомида ҳал этилишига эришилган бўлса, қолган мурожаатлар бўйича тегишли кўрсатма ва чора-тадбирлар белгиланди.


Мурожаатлар банк-кредит, солиқ маъмуриятчилиги, инфратузилмани яхшилаш, шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар, бўш турган ер ва биноларни тадбиркорлик фаолиятида реализация қилишга оид масалалардан иборат бўлиб, тадбиркорлик фаолиятида вужудга келаётган тизимли муаммолар тўғрисида йиғилиш иштирокчилари томонидан мулоҳаза ва таклифлар билдирилди. Тадбиркорлик субъектлари билан манзилли учрашувлар ҳудудларда давом эттирилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение