19-Iyul, 2023-yil

Халқаро экспертлар гуруҳи Бизнес-омбудсман девонига ташриф буюришди

Бугун, 19 июль куни Бизнес-омбудсман девонига Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ҳамда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) мутахассислари ташриф буюришди. 


 Халқаро экспертлар гуруҳини Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов қабул қилди.


Меҳмонларга Ўзбекистонда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар тўғрисида маълумотлар берилди. Хорижлик мутахассислар, айниқса, мамлакатимиз тадбиркорлари учун яратилган қулай шарт-шароитлар, солиқ тизимидаги ислоҳотларга катта қизиқиш билдиришди.


Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 июлидан 26 июлига қадар юртимизда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ҳамда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) мутахассислари иштирокида Солиқ маъмурчилигини баҳолаш (TADAT) миссияси ўтказилмоқда.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение