17-Iyul, 2023-yil

Мажбурий ижро бюроси ходимлари хатти-ҳаракатидан норози тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди

 Навоий вилояти Хатирчи туманида фаолият юритаётган “Комил” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари Мажбурий ижро бюросининг Хатирчи туман бўлими ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

Аниқланишича, Кармана туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор Хатирчи туман ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан тадбиркор фойдасига қарздорлик ундириш белгиланган.

Мазкур ҳал қилув қарори ижро варақаси бўйича Мажбурий ижро бюронинг Хатирчи туман бўлими томонидан иш юритувига олиниб, ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бизнес-омбудсман сўров хатидан кейин Мажбурий ижро бюронинг Хатирчи туман бўлими томонидан орадан 3 ой ўтгач қарздорга тегишли бўлган “Damas” русумли автомобили хатланган.

Лекин мазкур мулк давлат ижрочиси томонидан хатланган бўлса-да, мурожаатни ўрганиш кунига қадар мазкур мулкни баҳолатиш ва электрон-онлайн аукцион савдога чиқариш чоралари кўрилмаган.

Шунингдек, Мажбурий ижро бюронинг Хатирчи туман бўлими томонидан қарздорнинг барча ҳисоб рақамлари ҳамда бошқа мол-мулкларни хатлаш ва мажбурий реализация қилиш чоралари кўрилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига ишнинг давлат органи ёки бошқа ташкилот ёхуд мансабдор шахс томонидан ниҳоясига етказилиши зарурлиги тўғрисида хулоса киритиди.

Мазкур хулосага асосан Кармана туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори ижроси юзасидан қарздор Хатирчи туман Ободонлаштириш бошқармасидан маблағларни пул маблағлари тадбиркорлик субъектига ундириб берилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение