15-Iyul, 2023-yil

Ҳукумат комиссиясининг Наманган вилояти тадбиркорлари билан учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси инвестиция дастурларини амалга ошириш ва ҳудудий экспорт ҳажмини ошириш бўйича ишларнинг боришини ўрганиш мақсадида Наманган вилоятига ташриф буюрди.


Дастлаб Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил – Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов иштирокидаги ишчи гуруҳ Наманган вилояти тадбиркорларининг йирик лойиҳалари тақдимоти ва уларни амалга ошириш йўлида учраётган муаммоли масалалари билан танишди.

    Сўнгра Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестицияларни кенг жалб қилиш, лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бандликни таъминлаш борасидаги ишларни муҳокама қилишга бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

    

Очиқ мулоқот жараёнида тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалалар, таклиф ва ташаббусларни ўз вақтида ҳал қилиш бўйича масъул мутасаддиларга топшириқ берилди.

Шунингдек, ҳудудда амалга оширилаётган экспорт фаолияти натижалари кўриб чиқилди.

    Комиссия ўрганишлари якунларига кўра, вазирлик, идора, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига давлатимиз ҳукумати томонидан белгиланган вазифаларни сифатли бажариш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение