14-Iyul, 2023-yil

Тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсиздир

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходими иштирокида Самарқанд вилояти солиқ бошқармасида ўқув-семинари ўтказилди.


Семинарда Бизнес-омбудсман девони етакчи инспектори Нодир Намозов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди:


– Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисоб рақамларидан қонун ҳужжатларида белгиланмаган тартибда пул маблағлари олиб қўйиш ёки ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик ҳолатлари учрамоқда. Ушбу масалалар судларга даъво аризаларни киритиш ёки давлат органларига тақдимнома ва хулосалар киритиш йўли билан ҳал этилмоқда. Мазкур ҳаракатларни содир этган мансабдорларнинг жавобгарлиги қонунчиликда очиқ қолганлиги сабабли Қонун қабул қилинди.


Қонун тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисоб рақамларидаги пул маблағларининг дахлсизлигини таъминлаш ҳамда давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органларининг мансабдор шахслари жавобгарлигини оширишга хизмат қилади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение