12-Iyul, 2023-yil

Ўзбекистонда сўнгги йилларда корхона ва ташкилотлар сони қанчага кўпайди?

2023 йил 1 июнm ҳолатига жами рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони 661 366 тани (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этди. Улар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 70 816 тага ошган. Ўсиш суръати эса 112,0 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълум қилди.

 Сўнгги йилларнинг мос даврида уларнинг ўсиш динамикаси:

 2019 йил – 383 478 та

 2020 йил – 453 386 та

 2021 йил – 539 253 та

 2022 йил – 590 550 та

 2023 йил – 661 366 та

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение