11-Iyul, 2023-yil

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари ер юзининг турли минтақаларида давом этаётган низо ва тўқнашувлар, шафқатсиз рақобат даврида савдо ва инвестиция оқимлари, товар ва хизматлар айланишида транспорт-логистика тизими тобора мураккаблашиб бораётганини қайд этди.

Шундай оғир ва таҳликали вазиятда, одамларимизга муносиб шароит яратиши учун юз минглаб юқори даромадли иш  ўринларини ташкил этиш, дунё бозорида рақобат қила оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш зарур.

Бунинг учун эса янги-янги технологиялар, замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, малакали мутахассислар керак.

“Булар ниманинг ҳисобидан бўлади? Албатта, фақат ва фақат инвестициялар ҳисобидан”, – деди Президент.

Лекин, ҳозирги ишлар аҳволи белгиланган улкан марраларга мос эмаслиги, барча вазирлар, ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари ҳам халқимиз кутаётган катта ўзгаришларни тушунаяпти, деб айтиб бўлмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение