
Бугун, 3 июль куни Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Андижон, Навоий ва Наманган вилоятларида кредит, молия ва суғурта бозори, солиқ маъмурчилиги, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт-логистика, тадбиркорликни тартибга солувчи қонунчиликни либераллаштириш масалалари бўйича тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашув давомида қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш билан боғлиқ масалалар, соҳада фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг мавжуд муаммолари муҳокама қилинди.
Онлайн равишда бўлган ўтган учрашувлар орқали соҳадаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар илгари сурилди.
“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”