3-Iyul, 2023-yil

Тадбиркор фойдасига 432 млн сўм маблағ ундириш тўғрисида қарор қабул қилинди

Бизнес-омбудсман девонининг Қашқадарё вилояти шўъбасига Андижон вилояти Балиқчи туманида фаолият юритувчи “Келажак” МЧЖ (номи ўзгартирилган) дебитор қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Аниқланишича, 2021 йил 29 августда МЧЖ ва Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармаси ўртасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланган.

Тадбиркор томонидан шартномада назарда тутилган маҳсулот етказиб берилган бўлса-да, бошқарма томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган.

Натижада 432 млн сўм қарздорлик юзага келган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркор манфаатида Избоскан туманлараро иқтисодий судига дебитор қарздорликни ундириш тўғрисида даъво ариза киритилди.

Избоскан туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, тадбиркор фойдасига 432 млн сўм маблағ ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение