27-Iyun, 2023-yil

Тадбиркорлик фаолиятини қайта текширган мансабдор шахс жаримага тортилди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.09.2022 йилдаги ПҚ-374-сон қарори 3-бандига кўра, назорат қилувчи органлар тадбиркорлик субъектининг илгари текширилган фаолият давридаги предмети ва объекти бўйича қайта текширув ўтказишга ва тадбиркорлик субъекти томонидан аввал тақдим этилган ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмас.

Бироқ айрим назорат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларини қонунга хилоф равишда қайта-қайта текшириш ҳолатлари учрамоқда.

Хусусан, Қарши шаҳрида фаолият юритувчи “P.B.D” МЧЖнинг (номи ўзгартирилган) фаолияти солиқ органи томонидан муқаддам камерал солиқ текширувидан ўтказилган бўлса-да, Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси мансабдор шахси тадбиркорлик субъектининг мазкур даврдаги фаолиятини қонунга хилоф равишда қайта текшириш ташаббуси билан чиққан.

Шу боис Бизнес-омбудсман девони томонидан маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан БҲМнинг 20 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланиши таъминланди.

Бундан ташқари, “P.B.D” МЧЖда қонунга хилоф равишда бошланган камерал солиқ текшируви тугатилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение