26-Iyun, 2023-yil

Бизнес-омбудсман ўринбосари Мева Сабзавотчилар Миллий Ассоциацияси вакиллари билан учрашди

Бугун, 26 июнь куни Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов Мева Сабзавотчилар Миллий Ассоциацияси вакиллари билан учрашди.

            Учрашувда юртимизда мева-сабзавотчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун янада қулай имконият ва зарур шарт-шароитларни яратиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган бир қанча масалалар муҳокама қилинди.

            Республикада соҳани янада ривожлантириш, мева-сабзавотчиликнинг барқарор ривожланишида кучли туртки берадиган ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш ҳамда шу каби бошқа мақсадларни амалга ошириш мақсадида Мева Сабзавотчилар Миллий Ассосиацияси ташкил этилди.

            Ҳозирги кунда республика бўйича 3500 дан ортиқ тадбиркорлар 6300 гектар иссиқхоналарда ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение