22-Iyun, 2023-yil

Бизнес-омбудсман ёрдамида тадбиркорга қарздорлик ундириб берилди

Навоий вилоятида “Гулчамбар” (номи ўзгартирилган) ОК раҳбарининг Кармана туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга мурожаат қилди.

Аниқланишича, 2021 йил 17 февралдаги “Гулчамбар” ОК ҳамда Кармана туман Ободонлаштириш бошқармаси ўртасида мевали ва манзарали кўчатлар етказиб бериш бўйича умумий қиймати 198,7 млн сўмлик шартнома имзоланган.

Бироқ оилавий корхона томонидан топширилган маҳсулотлар қиймати ташкилот томонидан тўлаб берилмаган.

Шунга кўра, Бизнес-омбудсман томонидан ушбу қарздорликни ундириш бўйича Кармана туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, тадбиркорнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.

Суднинг ҳал қилув қарори билан тадбиркорга 198,7 млн сўм қарздорликни ундириш белгиланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение