21-Iyun, 2023-yil

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида саноат корхоналари кўпроқ жойлашган?

        2023 йил 1 июнь ҳолатига республикамизда жами фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони 70 611 та бўлиб, улар жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 6,8 фоиз улушини ташкил атди. Шундан 69 705 таси кичик бизнес субъектларидир. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълум қилди.

        Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган саноат корхоналари сони қуйидагича тақсимланган:

Тошкент шаҳрида – 11 434 та

Фарғона вилоятида – 8 006 та

Тошкент вилоятида – 7 208 та

Самарқанд вилоятида – 6 276 та

Aндижон вилоятида – 6 019 та

Наманган вилоятида – 5 166 та

Қашқадарё вилоятида – 4 297 та

Бухоро вилоятида – 4 140 та

Хоразм вилоятида – 3 925 та

Сурхондарё вилояда – 3 287 та

Навоий вилоятида – 3 266 та

Қорақалпоғистон Р. – 3 259 та

Жиззах вилоятида – 2 751 та

Сирдарё вилоятида – 1 577 та

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение