
20 июнь куни Ҳукумат комиссиясининг Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил – Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов ҳам иштирок этди.

Учрашув давомида тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни мутасадди ташкилотлар иштирокида ҳал этиш чоралари кўрилди.