20-Iyun, 2023-yil

Ультрамарин пигмент ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишув

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони масъул ходимлари Жиззах шаҳар “Жиззах” ЭИЗ иштирокчиси “Sofitel” МЧЖ ҚК корхонаси томонидан умумий қиймати 12,1 млн АҚШ долларлик ультрамарин пигмент ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишдилар.


Хусусан, корхона “Жиззах” ЭИЗ иштирокчиси бўлиб, эркин иқтисодий зона ҳудудида фаолият олиб боради.

Қўшма корхона Хитой давлати билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда корхонада 300 нафар ишчи хизматчилар (ўртача ойлик иш ҳақлари 4-8,5 млн сўм) фаолият кўрсатмоқда.


Корхона томонидан ультрамарин пигмент маҳсулотини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспортга йўналтирилган.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қувватлари 40,7 млрд сўм бўлиб, 3,80 млн долларлик маҳсулотлар экспортга йўналтирилади.


Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг 85 фоиз хом-ашёси маҳаллийлаштирилган бўлиб, қолган 15 фоиз хом-ашё маҳсулотлари Хитой давлатидан келтирилади.

Корхона раҳбари М.Хайитов билан ўтказилган суҳбатда, корхонанинг фаолиятида мавжуд муаммо вакил девони ходимлари томонидан назоратга олинди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение