10-Iyun, 2023-yil

Бизнес-омбудсман ёрдамида тадбиркорга 281 млн сўм қарздорлик ундириб берилди

Жиззах вилоятида фаолият кўрсатувчи «Дилшод» МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари ДУК томонидан қарздорлик тўлаб берилмаётганидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, 2019 йил 19 декабрда “Бинолардан фойдаланиш ва капитал қурилиш дирекцияси” ДУК билан тадбиркор ўртасида шартнома тузилган.

Шартномага мувофиқ, тадбиркор Жиззах вилоят Арнасой туманида “Айдар-Арнасой кўллар тизими” назорат пункти контейнерларида 1 млрд сўмлик мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш мажбуриятларини олиши белгиланган.

Қурилиш ишлари тўлиқ бажарилган ва объект комиссияси томонидан далолатнома асосида қабул қилиб олинган бўлса-да, жавобгар томонидан бажарилган ишлар бўйича 281 млн сўм қарздорлик тўлаб берилмаган.

Шунга кўра, Бизнес-омбудсман томонидан ушбу қарздорликни ундириш бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, тадбиркорнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди. Суднинг ҳал қилув қарори билан тадбиркорга 281 млн сўм қарздорликни ундириш белгиланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение