10-Iyun, 2023-yil

Ўзбекистонда қайси соҳада янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда?

2023 йилнинг январь-май ойида жами 40.100 та янги корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълум қилди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши:

савдо соҳасида – 14.814 та

саноат соҳасида – 6.691 та

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 4.721 та

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 2.460 та

қурилиш соҳасида – 2.128 та

ташиш ва сақлаш соҳасида – 1.908 та

ахборот ва алоқа соҳасида – 1.335 та

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 629 та

бошқа соҳаларда – 5 414 та

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение