8-Iyun, 2023-yil

Ҳокимликнинг масъул ходимига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сонли қарор билан “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилиш тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.

Мазкур Низомнинг 13-бандига кўра, туман (шаҳар) ҳокимлиги “YERELEKTRON” ААТга киритилган таклифларга асосан кадастр йиғмажилдини расмийлаштириш учун буюртма шакллантирилиши ва электрон ҳужжат алмашинуви йўли билан бир иш кунида филиалга юборилиши белгиланган.

Бироқ Тошкент шаҳар Яшнобод туман ҳокимлигининг масъул ходими томонидан 52 та ҳолатда аризалар муддатида кўриб чиқилмаган.

71-сон қарорнинг 10 бандига асосан, давлат хизматларини кўрсатиш тартибларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўллаш кўзда тутилган.

Ушбу қарорнинг 2-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 46-бандига асосан, ушбу Низомда назарда тутилган тартибни бузиш давлат хизматлари кўрсатиш талаблари ва тартибини бузиш ҳисобланиши белгилаб қўйилган.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб ҳокимликнинг масъул ходими томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2155-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган. Мазкур моддага асосан уни жавобгарликка тортиш юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение