7-Iyun, 2023-yil

Сўнгги йилларда савдо соҳасида корхоналар сони қанчага кўпайди?

2023 йил 1 июнь ҳолатига рўйхатдан ўтган савдо корхоналарининг сони 210.074 тани ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 баробарга ошган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълум қилди.

Сўнгги беш йилдаги динамикаси:

2019 йилда – 93.411 та

2020 йилда – 120.866 та

2021 йилда – 154.551 та

2022 йилда – 180.122 та

2023 йилда – 210.074 та

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение