3-Iyun, 2023-yil

Тадбиркорга бир йилдан бери тўланмаган қарздорлик Бизнес-омбудсман ёрдамида ундириб берилди

Наманган вилоятида фаолият кўрсатувчи “Маҳмуд” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари “Мархамат туман йўллардан фойдаланиш” УКдан қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, 2022 йил 28 февраль куни тадбиркор билан унитар корхона ўртасида битум маҳсулотини етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланган.

Мазкур шартномага асосан, тадбиркор мажбуриятларини бажариб, 2022 йил 30 март куни 180 млн сўмлик битум маҳсулотини етказиб берган.

Унитар корхона томонидан етказиб берилган маҳсулот учун 2022 йил март-апрель ойларида 38 млн сўм маблағ тўланган. Қолган 142 млн сўм қисми тўланмасдан, шартнома мажбуриятлари бажарилмаган.

Бу тадбиркорнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиб, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда муаммолар юзага келишига сабаб бўлган.

Шу боис, Бизнес-омбудсман томонидан судга даъво аризаси киритилиб, тадбиркорнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди. Суд томонидан унитар корхонадан 142 млн сўм қарздорликни ундириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение