2-Iyun, 2023-yil

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда қанча янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди?

Республикамизда 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 30 288 та янги тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълум қилди.

Сўнгги беш йилнинг мос даврида эса, қанча янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилганини қуйидагида кўришимиз мумкин:

2019 йилда – 39 147 та

2020 йилда – 28 350 та

2021 йилда – 36 275 та

2022 йилда – 32 991 та

2023 йилда – 30 288 та

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение