29-May, 2023-yil

Бизнес-омбудсманнинг судлардаги иштироки ва шикоятларни кўриб чиқиш шартлари қандай?

Бизнес-омбудсман ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб аризалар ва даъволар билан судларга давлат божи тўламасдан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Бу “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Қонун билан кафолатланади.

Вакил:

-         биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти беришга;

-         биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори, апелляция инстанцияси судининг қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақлидир.

Шунингдек, суд ажрими билан Вакил судга учинчи шахс ёки мутахассис сифатида жалб қилинса, судда иштирок этилади.

Қуйидаги масалалар Бизнес-омбудсманнинг кўриб чиқиш ваколатига кирмайди:

тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган иқтисодий низолар,

оилагамеҳнатга доир ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар,

тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низоларни ҳал этишга тааллуқли шикоятлар;

судларнинг, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг, тергов, суриштирув ва жазони ижро этиш органларининг ваколатига киритилган масалалар.

Бизнес-омбудсман арз қилувчига ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан ёки арз қилувчи, агар у ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг бошқа воситаларидан фойдаланган ҳамда қабул қилинган қарорлардан қаноатланмаган бўлса, ўз шикояти бўйича қабул қилинган охирги қарордан хабар топган пайтдан эътиборан бир йил ичида берилган шикоятларни кўриб чиқади.

Шикоят беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати Бизнес-омбудсман томонидан тикланиши мумкин.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение