2023 йил 1 июндан кучга кирадиган қонунчилигимиздаги
тадбиркорликка оид асосий ўзгаришлар нималардан иборат?
Кеча-кундуз савдо қилиш ва хизмат кўрсатиш мумкин
Президентнинг
08.05.2023 йилдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини
амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони
билан чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолият кўрсатиш вақтига
нисбатан чекловлар бекор бўлади.
Айрим тартиб ва чекловлар бекор бўлади
2023 йил 1
июндан тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул
ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун электрон
ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби бекор бўлади.
Телекоммуникациялар ижарадаги жойларга янги қоидаларга асосан жойлаштирилади
Жисмоний ва
юридик шахсларга тегишли ер участкалари, бино ва иншоотларда телекоммуникация
воситаларини жойлаштириш учун ижара шартномаларини расмийлаштиришга янги
талаблар киритилмоқда.
Қишлоқ
хўжалиги соҳасида яна бир электрон тизим
2023 йил 1
июндан бошлаб қишлоқ хўжалиги соҳасидаги барча субсидиялар Вазирликнинг «Қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш» ахборот тизими орқали
амалга оширилади.
Қишда зарар кўрган тадбиркорлар учун кредит таътиллари якунланмоқда
Aввалроқ
Марказий банк ва тижорат банкларига қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг пасайиши
натижасида зарар кўрган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, шу
жумладан, 2023 йилнинг январь-март ойларига тўғри келадиган кредитлар бўйича
тўлов муддатларини 2023 йил 1 июнга қадар узайтириш топширилган эди.
«Яшил сертификатлар» тизими жорий этилмоқда
2023 йил 1
июндан маҳсулот ишлаб чиқаришда экология ва атроф-муҳитга таъсирини чеклаш
мақсадида “яшил сертификатлар” тизими жорий этилмоқда.