26-May, 2023-yil

Тадбиркорларга яна бир эркинлик берилди

«Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–162-сон, 24.05.2023-й.) қабул қилинди.

2023 йил 1 октябрдан тадбиркорларга электрон тижорат фаолияти доирасида эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат берилди.

Бундан мақсад электрон тижорат соҳасини ривожлантириш орқали савдо айланмаси ҳажмини 2023 йилда 500 миллион АҚШ долларига етказиш, шунингдек, иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартиришдир.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение